Поиск
RUUZ

Общество

Бухорода ўз фарзандини мунтазам калтаклаб келган она қамалди

6 ёшли боласини икки йилдан бери калтаклаб келган онага суд ҳукми ўқилди. Ундан оналик ҳуқуқи олиб ташланмоқда.

345views0replies
0

t.me/Bolalar_ombudsmani

Аввалроқ, Бухоро вилояти Шофиркон туманида яшовчи С.Н. (аёл) кичик ёшдаги фарзандини 2 йилдан бери калтаклаб келганлиги юзасидан С.Н.га нисбатан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар бергандик
Болалар омбудсмани хабарига кўра, жиноят ишлари бўйича Шофиркон туман судида иш мазмунан кўриб чиқилган. Суд ҳукмига кўра, С.Н. ЖКнинг 104-моддаси 2-қисми, “в” банди (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан айбдор деб топилиб, 3 йил озодликдан маҳрум қилинган. 
Бугунги кунда Шофиркон тумани “Инсон” ижтимоий маркази томонидан 2018 йилда туғилган С.Ф.га дастлабки тарзда васий сифатида Б.З. (аёл) тайинланиб, бола унинг қарамоғига топширилган.
Ҳозирда васийлик ва ҳомийлик органи томонидан С.Н.ни фарзандига нисбатан бўлган оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш масаласи билан боғлиқ тегишли чоралар кўрилмоқда.
345views0replies
0

Комментарии