Поиск
RUUZ

Погода

Ўзбекистонда ушбу ҳафтада ҳаво ҳарорати +41 даражагача кўтарилиши кутилмоқда

Синоптиклар янги иш ҳафтасида кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

47views0replies
0

UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, ушбу иш ҳафтаси давомида Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво асосан кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Фақат республиканинг айрим тоғли ҳудудларида кечга томон маҳаллий хусусиятга эга бўлган қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Ҳафтанинг биринчи ярмида ҳаво бироз иссиқ бўлади, кундуз кунлари ҳарорат +36…+39 даража атрофида, чўл ҳудудларда ва республика жанубида баъзи жойларда +40…+41 даражагача бўлиши кутилмоқда.
Ҳафтанинг иккинчи ярмида ҳаво ҳарорати кундуз кунлари +32…+35 даражагача, жанубда +36…+39 даражагача бироз пасайиши кутилмоқда.
Шарқий йўналишдаги шамол 7-12 м/с тезликда эсади, шимолда ва чўл ҳудудларда 15-18 м/с.гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Пойтахтда ҳаво асосан бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 10-12 июнда +35…+38 даражагача, 13-14 июнда +32….+35 даражагача бўлади.
47views0replies
0

Комментарии