Поиск
RUUZ

Погода

Дам олиш кунлари Ўзбекистонда +39 даражагача иссиқ бўлиши кутилмоқда

Синоптиклар дам олиш кунлари республикада қандай об-ҳаво бўлиши ҳақида гапирди.

37views0replies
0

UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун ва дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво асосан бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Фақат айрим тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кечга томон бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Ҳарорат кечалари +18...+23 даража, кундузи 7 июнда +32...+37 даража, 8-9 июнда +34...+39 даража бўлади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, шимолда ва чўл ҳудудларда 15-18 м/с.гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Пойтахтимизда: ҳаво асосан бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +19...+22 даража, кундузи 7 июнда +34...+36 даража, 8-9 июнда +35...+38 даража бўлади.
37views0replies
0

Комментарии