Поиск
RUUZ

Общество

Президент “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги қонунни имзолади

Қонун давлатга қарашли ташкилотлар, шунингдек устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз миқдорда ва ундан ортиқ бўлган акциядорлик жамиятларига нисбатан татбиқ этилади.

88views0replies
0

UzNews.uz

Белгиланишича, қонун давлат органларига ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, давлат муассасаларига, давлат унитар корхоналарига, давлат мақсадли жамғармаларига, шунингдек, устав фондида давлат улуши 50 фоиз миқдорда ва ундан ортиқ бўлган акциядорлик жамиятларига нисбатан татбиқ этилади.
Қонунга мувофиқ, давлат органи ёки бошқа ташкилот ходими томонидан манфаатлар тўқнашуви талабларига риоя этилиши устидан назорат ушбу давлат органида ёки бошқа ташкилотда тузилган одоб-ахлоқ комиссияси томонидан амалга оширилади. Одоб-ахлоқ комиссияси мавжуд ёки эҳтимолий манфаатлар тўқнашувлари тўғрисида хулоса қабул қилади.
Давлат органларининг ёки бошқа ташкилотларнинг одоб-ахлоқ комиссияси мавжуд ёки эҳтимолий манфаатлар тўқнашувлари тўғрисида ҳар ярим йилда хулоса қабул қилади ҳамда уларни тартибга солиш бўйича кўрилган чораларнинг етарлилигини (тўғрилигини) кўриб чиқади.
Манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилган ҳолда қабул қилинган қарорлар ёки тузилган битимлар суд тартибида ҳақиқий эмас деб топилади. Қонунда белгиланишича, ходим қуйидаги мавжуд манфаатлар тўқнашуви ўзига маълум бўлганда раҳбарига ёки махсус бўлинмага хабар бериши шарт. Агар:
— яқин қариндошлари бевосита ходимнинг бўйсунувидаги ишга қабул қилинган бўлса (давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг сиёсий гуруҳига кирувчи лавозимга ишга қабул қилинган ҳоллар бундан мустасно) ёки ходимнинг ишига фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида ўзига алоқадор шахслар жалб этилган бўлса;
— ўзига алоқадор шахсларга тааллуқли масалалар бўйича қарорлар қабул қилишда иштирок этаётган бўлса;
— яқин қариндоши текширув ўтказилаётган объектда (юридик шахсда) текширув йўналиши бўйича масъул мансабдор шахс сифатида ишлаётган бўлса ёки мазкур текширув объекти (юридик шахс) унга алоқадор шахс бўлса;
— бошқа ҳар қандай мавжуд манфаатлар тўқнашуви ўзига маълум бўлиб қолса.
Қонунда давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходими, манфаатлар тўқнашуви, манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш бўйича махсус бўлинма, шахсий манфаатдорлик, яқин қариндошлар каби асосий тушунчалар киритилди.
Қуйидаги шахслар давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходимига алоқадор шахслар деб эътироф этилади:
— давлат органи ёки бошқа ташкилот ходимининг яқин қариндошлари;
— давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходими ва (ёки) унинг яқин қариндошлари қайси юридик шахснинг устав фонди (устав капитали) акцияларига ёки улушларига эгалик қилса, ўша юридик шахс;
— давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходими ёхуд унинг яқин қариндошлари қайси юридик шахсда бошқарув органининг раҳбари ёки аъзоси бўлса, ўша юридик шахс.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 6 ой ўтгач, яъни 12 декабрда кучга киради.
88views0replies
0

Комментарии