Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистонда солиққа оид ҳуқуқбузарликлар учун жарималар сезиларли даражада камайтирилди

Солиқ кодексига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

186views0replies
0

Давлат Солиқ Қўмитаси

Фискал ҳуқуқбузарликлар содир этганлик учун қўлланиладиган молиявий санкциялар миқдорлари камайтирилди ва Қонун билан Солиқ кодексига ўзгартириш киритилди, дея хабар бермоқда Адлия вазирлиги.
Унга кўра, фискал белгиларни акс эттириш ёхуд автоматлаштирилган ҳисобга олиш ўлчов воситалари билан жиҳозлаш ёки солиқ органларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилинишини таъминлаш бўйича қонунчиликда белгиланган талабларни ёки тартибни бузиш, шунингдек маҳсулотларни ишлаб чиқарувчилар, импорт қилувчилар ва сотувчилар томонидан идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировкалаш қоидаларини бузиш:
— реализация амалга оширилган охирги ҳисобот чорагида олинган соф тушумнинг 2 фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлиши белгиланди.
Илгари реализация амалга оширилган охирги ҳисобот чорагида олинган соф тушум миқдорида жарима солишга сабаб бўлган.
"Ҳудди шундай ҳуқуқбузарлик жарима қўлланилганидан кейин ҳам бир йил давомида такроран содир этилган бўлса реализация амалга оширилган охирги ҳисобот чорагида олинган соф тушумнинг 20 фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлиши белгиланди. Илгари бу қоида мавжуд эмас эди. Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради", - дейилади хабарда.
186views0replies
0

Комментарии