• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Спорт 29 мая 2024

"Насаф" клуби учинчи бор Ўзбекистон суперкубогини қўлга киритди

Қаршининг "Насаф" жамоаси "Бунёдкор" стадионида Тошкентнинг "Пахтакор" жамоасини пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди.

218
0
ФК Насаф

Бугун Тошкентдаги "Бунёдкор" стадионида футбол бўйича 2024 йилги Ўзбекистон Суперкубоги учрашуви бўлиб ўтди. Унда Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси Қаршининг "Насаф" жамоасига қарши баҳс олиб борди.

Ушбу учрашувнинг асосий таймида томонлар 1:1 ҳисобида дуранг натижа қайд этишди. Қўшиб берилган қўшимча таймларда ҳам ҳисоб сақланиб қолди ва учрашувни бошқариб борган ҳакам иккала жамоаларни пенальтилар сериясига таклиф қилди.

Пенальтилар сериясида Қаршининг "Насаф" жамоаси рақибларини 4:3 ҳисобида мағлубиятга учратди ва Ўзбекистон суперкубогини қўлга киритишди.

Маълумот ўрнида, "Насаф" жамоаси ўз тарихида учинчи маротаба Ўзбекистон суперкубогини қўлга киритди.

218
0