Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистонда мажбурий автосуғурта тарифлари ошиши мумкин

Тўланиши мумкин бўлган максимал миқдор автотранспортга етказилган зарарларни қоплашга етарли бўлмаяпти. Шу каби омиллар сабаб ИЛМА тарифларни қайта кўриб чиқишни режалаштирилмоқда.

145views0replies
0

autostrada.uz

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги томонидан транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича 2019 йилда тасдиқланган суғурта тарифи миқдорини қайта кўриб чиқиш ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда агентлик Матбуот хизмати хабар қилди. 
Қайд этилишича, суғурта тарифи миқдорини қайта кўриб чиқишга бир қатор омиллар сабаб бўлмоқда. Сўнги йилларда суғурта ташкилотлари томонидан суғурта товонларини ўз вақтида тўланмаётганлиги ҳамда тўланиши мумкин бўлган максимал миқдор автотранспортга етказилган зарарларни қоплашга етарли бўлмаётганлиги бўйича транспорт воситалари эгаларининг мурожаатлари сони ортиб бормоқда.
Таҳлилларга асосан 2019 йилда тасдиқланган 56 минг сўмлик суғурта мукофоти миқдори суғурта ташкилотлари учун зарарларни қоплашга етарли бўлмагани сабабли турли хил йўллар билан тўловлар кечиктириб келинмоқда. Маълумот учун, 2023 йилда Тошкент шаҳрида зарарлилик даражаси 146 фоизни ташкил этган.
"Шунингдек, 2019 йилдан бошлаб барқарор белгиланган 40 млн сўм суғурта суммаси йўл-транспорт ҳодисаларида жабрланувчиларга етказилган зарарлар бўйича харажатларини етарли даражада қоплашга имкон бермай қолган.
Мазкур муаммони ечими сифатида асосли ҳисоб-китоблар натижасида, яъни транспорт воситалари эгалари ва суғурта ташкилотлари учун мақбул суғурта тарифлари ва суғурта суммасини белгилаш режалаштирилмоқда. Янги суғурта тарифлари ва суғурта суммасини белгилаш юзасидан таклиф ва мулоҳазаларингизни Napp_connect_bot Telegram-ботига юборишингизни сўраймиз", - дейилади хабарда.
145views0replies
0

Комментарии