Поиск
RUUZ

Криминал

Жиззахда Камаз ҳайдовчиси савдо дўконини бузиб ташлаб, Спарк автомобилини ҳам пачоқлаб ташлади — видео

Ҳолат тафсилотлари юзасидан расмий муносабат берилди.

496views0replies
0

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда бир гуруҳ ёшларнинг жанжали акс этган видеолар тарқалган эди. Ҳолат юзасидан Жиззах ИИБ Ахборот хизмати расмий муносабат билдирди. 
Маълум қилинишича, мазкур ҳолат жорий йилнинг 28 май куни соат 01:19 атрофида Зарбдор тумани "Равот" МФЙда содир бўлган. Ушбу ҳудудда жойлашган савдо дўкони иш юритувчиси вилоят ИИБга мурожаат қилиб,  Камаз русумли юк автомашинаси эгаси савдо дўконини бузиб ташлаганлиги тўғрисида маълум қилган. 
Аниқланишича, 1998 йилда туғилган фуқаро Т. Ш. Кaмаз русумли юк автомашинасини маст ҳолда савдо дўкони олдига бошқариб келиб, 2000 йилда туғилган Ҳ.Р. ва у билан бирга бўлган У.О. лар билан ўзаро тортишиб қолган. Оқибатда Ҳ.Р. Т.Ш.нинг юз қисмига бир маротаба уриб, тан жароҳати етказган. 
Шундан сўнг Т.Ш. жаҳл устида ўзи бошқарувидаги юк автомашинасига ўтириб, уни ҳайдаб, шу ерда турган Ҳ.Р.га тегишли Спарк русумли автомашинанинг орқасидан уриб юбориб, автомашина ва савдо дўконига моддий зарар етказган. 
Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув давом этмоқда. 
“Тергов натижаларига кўра ушбу воқеа иштирокчиларининг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади”,- дейилади хабарда.
496views0replies
0

Комментарии