Поиск
RUUZ

Общество

Эндиликда таълим кредити фақат ОТМнинг кундузги таълим шаклида ўқиётган талаба ва ўқувчиларга ажратилади

Агар талабанинг ўзлаштиришнинг ўртача кўрсаткичи “3” дан паст бўлган тақдирда кредит миқдори ҳам контрактга нисбатан пастроқ миқдорда берилади. Президент тегишли фармонга имзо қўйди.

70views0replies
0

UzNews.uz

"Олий ва профессионал таълим ташкилотлари талабалари ва ўқувчиларига бюджет маблағлари ҳисобидан таълим кредитини ажратиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида" президент фармони қабул қилинди.
Фармонга кўра, эндиликда олий ва профессионал таълим ташкилотларида таҳсил олиш учун таълим кредитини фақат кундузги таълим шаклида ўқиётган талаба ва ўқувчиларга ажратилади.
Бунда:
— олий таълим ташкилотларининг биринчи босқич талабалари ҳамда профессионал таълим ташкилотлари ўқувчилари учун тўлов-контракт суммаси миқдорида;
— олий таълим ташкилотларининг иккинчи ва ундан юқори курс талабалари учун фанларни ўзлаштиришнинг ўртача кўрсаткичи “3” дан паст бўлган тақдирда тўлов-контракт суммасининг кўпи билан 80 фоизи миқдорида ажратилади (“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган оилалар фарзандлари бундан мустасно).
Қайд этилишича, олий таълим ташкилотлари талабалари учун – талабалар тўғрисидаги маълумотлар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг “Талабаларга шартнома асосида кўрсатиладиган хизматлар ҳисобини юритиш” (kontrakt.edu.uz) ахборот тизими ва “Олий таълим жараёнларини бошқариш” (HEMIS) ахборот тизимида мавжуд бўлганда профессионал таълим ташкилотлари ўқувчилари учун – ўқувчилар тўғрисидаги маълумотлар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг “Профессионал таълим жараёнларини бошқариш” (prof.edu.uz) ахборот тизимида мавжуд бўлганда ажратилади.
Ўз дастурий таъминотига эга бўлган олий ва профессионал таълим ташкилотлари таълим кредитини олиш учун Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг тегишли ахборот тизимларига ўз ахборот тизимини интеграция қилиши ёки улардан фойдаланиши мажбурий ҳисобланади.
70views0replies
0

Комментарии