Поиск
RUUZ

Криминал

Хоразмда Spark автомашинасининг олд пешойнасини синдирган блогер қамалди

Икки нафар ҳайдовчи йўлда ўзаро гап талашиб қолиши натижасида Nexia-3 ҳайдовчиси Spark автомашинасини тўхтатиб, унинг олд пешойнасини оёқлари билан синдирган.

1063views0replies
0

Видеодан кадр

Хоразмда Nexia-3 ва Spark автомашиналари ҳайдовчилари йўлда ўзаро гап талашиб қолиши натижасида Nexia-3 ҳайдовчиси Spark автомашинасини тўхтатиб, унинг олд пешойнасини оёқлари билан синдиргани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан ИИВ ЖХД ЙҲХХ Матбуот хизмати изоҳ берди.
Аниқланишича, видео тасвирда акс этган ҳолат инста-блогерлар томонидан жорий йилнинг 21 май куни саҳналаштирилгани маълум бўлди.
"Бу пиар эди. Автомашинадан тушиб туриб нариги автомашинанинг олд пешойнасини синдиришим керак эди. Буларнинг ҳаммаси уюштирилган видео. Қилган ишимдан афсусдаман", - деди ҳуқуқбузар.
Ушбу ҳолат юзасидан МЖтКнинг 183-моддасига асосан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, ҳуқуқий баҳо бериш учун судга юборилган.
Суд ҳукмига кўра, МЖтКнинг 183-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этгани учун уларнинг бирига 15 сутка яна бирига эса 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
1063views0replies
0

Комментарии