• 12 654 сум
    67.72
  • 14 818 сум
    59.17
  • 161 сум
    0.76
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 654 сум
    67.72
  • 14 818 сум
    59.17
  • 161 сум
    0.76
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 25 мая 2024

Қорақалпоғистонда ҳайдовчи ЙПХ ходимини уриб, жароҳат етказди — видео

Ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирилди.

554
0

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда ЙПХ ходими ва фуқаро ўртасидаги жанжал акс этган видео тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди. Мазкур ҳолат юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати UzNews.uz'га маълум қилди.

Жорий йилнинг 21 май куни Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ЙҲХБ 2 минтақа йўл-патруль хизмати инспектори сафдор К.М. Тўрткўл тумани Мустақиллик кўчаси бўйида хизмат олиб бораётган бўлган. Ўша вақтда шубҳали бўлган Matiz автотранспорт воситасини тўхтатиб, ҳайдовчидан автомашинани бошқаришга оид ҳужжатларини сўраган. Натижада ҳайдовчи Н.А. «Сен нимага менинг олдимга чиқасан» деб, уни қўллари билан урган. Ҳайдовчи жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасдан менсимасдан, ўз хизмат вазифасини бажараётган ички ишлар ходимига фаол қаршилик кўрсатиб, унга тан жароҳати етказган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Н.А. исмли шахсга нисбатан ЖКнинг 219-моддаси 2-қисми va 277-моддасининг 3-қисми «г» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

554
0