• 12 108 сум
    -52.75
  • 14 169 сум
    -9.44
  • 149 сум
    -4.82
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 108 сум
    -52.75
  • 14 169 сум
    -9.44
  • 149 сум
    -4.82
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 23 мая 2024

Қашқадарёда ИИБ ЖҚБ катта тезкор ходими $400 пора билан ушланди

У тадбиркорга нисбатан ЖПКнинг тегишли моддасига асосан жиноят иши қўзғатмаслик эвазига пул талаб қилган.

1208
0
Видеодан кадр

Қашқадарё вилояти Қарши тумани ИИБ жиноят қидирув бўлинмаси катта тезкор ходими пора билан ушланди, дея хабар бермоқда ДХХ Матбуот хизмати.

Аниқланишича, у хизмат мавқеидан фойдаланиб, ўзининг иш юритувида бўлган терговга қадар текширув материали юзасидан якка тартибдаги тадбиркорга нисбатан ЖПКнинг 83-моддаси 2-бандига асосан жиноят иши қўзғатмаслик эвазига, тамагирлик йўли билан ундан 1500 АҚШ доллари миқдорида пора талаб қилади ва аввалроқ ушбу пул маблағи ҳисобидан 400 АҚШ доллари олади.

У талаб қилинган пулдан яна 400 АҚШ долларини олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ушланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ушбу шахсга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

1208
0