Поиск
RUUZ

Общество

Бу йил Тошкентда давлат тиббий суғуртаси жорий қилинади

Президент иштирокидаги йиғилишда мазкур бепул тиббий суғурта қандай ишлаши маълум қилинди.

159views1replies
21

president.uz

2024 йилда Тошкентда давлат тиббий суғурта механизмлари жорий этилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев Соғлиқни сақлаш лойиҳалари маркази томонидан амалга оширилаётган ишлар ва янги таклифлар тақдимоти билан танишиши чоғида маълум қилди.
Қайд этилишича, суғурта аҳоли томонидан тўланаётган умумий солиқлар ҳисобидан бўлади ва одамлардан қўшимча бадаллар ундирилмайди. Тиббий суғурта доирасида:
— давлат томонидан аҳолига бепул кўрсатиладиган тиббий хизматлар ва дори воситаларининг кафолатланган пакети жорий этилади;
— беморларни ўзлари бириктирилган оилавий шифокорлар орқали тор соҳа мутахассисларига ёки шифохоналарга йўллаш тизими ташкил қилинади. Бунда ушбу тартибга риоя қилинган ҳолдагина бепул тиббий хизматлар кўрсатилади;
— аҳолига кафолатланган пакет доирасида энг кўп учрайдиган касалликлар бўйича дори воситалари электрон рецепт асосида дорихоналар орқали бепул берилади.
Тез ёрдам “колл-марказ”ларида беморларга шифокор маслаҳати ҳам йўлга қўйилиши белгиланди. Тизим ходимлари тиббий маслаҳат шифокори, чақирувни саралаш оператори, фельдшер-парамедик йўналишида қайта тайёрланади.
159views1replies
21

Комментарии