Поиск
RUUZ

Криминал

Тошкентда криминоген вазиятни яхшилаш тадбирида қўлга олинган 3 нафар шахсга суд ҳукми ўқилди

Улар бир нечта жиноятларни содир этганликда айбланган.

250views0replies
0

Тошкент шаҳар ИИББ

Тошкент шаҳар ИИББ ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда пойтахт ҳудудида криминоген вазиятни яхшилаш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида бир нечта жиноятларни содир этган шахслар ушланган эди.
Тошкент шаҳар ИИББ томонидан қўзғатилиб тергов қилинган жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари якунланиб, жиноят иши айблов хулосаси билан судга юборилган, дея хабар бермоқда Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати.
Тошкент шаҳар судлари матбуот хизматининг хабарига кўра, бир нечта жиноятларни содир этганликда айбланган қуйидаги шахсларга нисбатан суд ҳукми ўқилди.
ЖИБ Шайхонтоҳур туман судининг 15 апрель кунидаги ҳукмига билан 1987 йилда туғилган М.А. ЖКнинг 166-моддаси 2-қисми "а", "в" бандлари билан айбли деб топилиб, беш йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
ЖИБ Мирзо Улуғбек туман судининг 6 май кунидаги ҳукмига кўра, 1993 йилда туғилган Х.С. ЖКнинг 104-моддаси 2-қисми "е" банди билан айбли деб топилиб, етти йил олти ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
ЖИБ Чилонзор туман судининг 8 май кунидаги ҳукмига кўра, 1993 йилда туғилган Ў.У. ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми "б", "в" бандлари, 223-моддаси 2-қисми "б", "в" бандлари билан айбли деб топилиб, олти йил ўн бир ой йигирма саккиз кун муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
250views0replies
0

Комментарии