Поиск
RUUZ

Погода

Ушбу ҳафтада Ўзбекистонда қисқа муддатли ёғингарчилик кузатилади

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши сақланиб туради.

116views0replies
0

UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, 20-22 май кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуруқ об-ҳаво бўлади. Фақат Тошкент, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида бугун куннинг биринчи ярмида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин.
23-24 май кунлари Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ва Фарғона водийси вилоятларининг баъзи жойларида момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғади. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради. Ушбу кунларда ҳарорат кўтарилади ва ҳафтанинг ўртасига келиб +24...+29 даража, жанубда +30...+32 даражага етади.
22-23 май кунлари чўл ҳудудларда, 24 майда республиканинг баъзи жойларида шамол тезлиги соатига 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда 20-24 май кунлар вақти-вақти билан ёмғир ёғади, сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши сақланиб туради.
Пойтахтда бугун куннинг биринчи ярмида бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат +22...+24 даража бўлади.
21-22 майда ёғингарчилик кутилмайди. 23 майда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат асосан кечалари +14...+17 даража, кундузи +25...+27 даража бўлади.
116views0replies
0

Комментарии