Поиск
RUUZ

Криминал

Самарқандда банк ходими 20 млн сўм пора билан ушланди

У фуқарога 700 млн кредит расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, пул талаб қилган.

261views0replies
0

ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ходимлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилган.
Ўрганиш давомида «Ипотека-банк» АТ банкининг «Сўғдиёна» банк хизматлари марказида молиявий консультант лавозимида ишлаб келаётган М.Ж. банк мижози бўлган маҳаллий фуқарога 700 млн сўм миқдорида ипотека кредити расмийлаштириб беришни ваъда қилган. Ёрдами эвазига фуқародан 20 млн сўм ва 100 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағини талаб қилиб келаётганлиги аниқланган.
Шундан сўнг, ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган фаол тадбирда М.Ж. маҳаллий фуқародан аввалдан келишилган 20 млн сўм ва 100 АҚШ долларини олган вақтида ушланган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан ушбу шахсга нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

261views0replies
0

Комментарии