Поиск
RUUZ

Общество

Кучли ёмғир ва шамол натижасида бир нечта вилоятлар аҳолиси "свет"сиз қолишди

Қорақалпоғистон, Хоразм, Самарқанд, Қашқадарё, Бухоро ва Тошкент вилоятларидаги айрим ҳудудлар электр таъминотидан вақтинчалик узилди.

144views0replies
0

t.me/toshetk

Энергетика вазирлиги хабарига кўра, соат 10:00 ҳолати бўйича мамлакат бўйлаб юз бераётган кучли ёмғир ва шамол натижасида 6-10 кВли 190 та фидер 274 МВт қувват билан авариявий ўчиқ қолмоқда.
Оқибатда, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Самарқанд, Қашқадарё, Бухоро ва Тошкент вилоятларидаги 66 минг 750 та истеъмолчи ҳамда кичик ишлаб чиқариш саноат корхоналари электр таъминотидан вақтинчалик узилган.
Ҳозирги вақтда мураккаб об-ҳаво шароитига қарамасдан, махсус бригадалар томонидан барча носозликлар бартараф этилмоқда.
144views0replies
0

Комментарии