Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Малайзия бош вазири Анвар Иброҳим Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда Ўзбекистон бош вазири матбуот котиби хабар бермоқда.
Бугун, 17 май куни Тошкент халқаро аэропортида Олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди. Қисқа суҳбатдан сўнг, Малайзия Бош вазири Ўзбекистон Бош вазири ҳамроҳлигида ташриф дастури бўйича навбатдаги манзилга жўнаб кетди.
Анвар Иброҳим 17-19 май кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади.