Поиск
RUUZ

Реклама

Самарқандда Coca-Cola компаниясининг янги заводи очилди

Қиймати $112 млн бўлган мазкур заводда 200 та янги иш ўринлари яратилди.

440views0replies
0

Coca-Cola алкоголсиз ичимликлар ишлаб чиқариш бўйича дунёдаги энг йирик компаниялардан бири ҳисобланади. Компания фаолияти 200 дан ортиқ мамлакат бозорини қамраб олиб, республика аҳолисини ҳам сифатли ичимлик билан таъминлаб келмоқда. Ўзбекистонда компаниянинг Тошкент, Урганч ва Наманган вилоятидаги 3 та заводи фаолият юритаётган бўлса, уларнинг сафи яна биттага кўпайди.
Хусусан, жорий йилнинг 15 май куни Самарқанд шаҳрида Coca-Cola компаниясининг янги заводи ишга туширилди. 
Очилиш маросимида Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов, Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов, Coca-Cola компанияси раиси ва бош директори Жеймс Куинси, Anadolu Group компанияси раиси Тунжай Ўзилхон ва компания бош директори Бурак Башарир, Самарқанд аҳолиси, шунингдек, ОАВ вакиллари иштирок этди. 
Тадбирда вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов Самарқанд аҳолисининг номидан компания вакилларига ўз миннатдорлигини билдирди. 
Унинг таъкидлашича, ҳозирда Ўзбекистон бозорида Coca-Cola ичимлигига бўлган талаб юқори. 
«Айниқса, ёзнинг иссиқ кунларида Ўзбекистоннинг барча ҳудудларига Coca-Colaичимлигини тизимли бир пайтда етказиб беришда танқислик юзага келади. Янги завод эса айнан шу муаммоларга ижобий ечим бера олади», – дейди Эркинжон Турдимов.
Маросимда Coca-Cola компанияси раиси ва бош директори Жеймс Куинси ҳам нутқ сўзлаб, Coca-Cola тизимининг кенгайиши нафақат Coca-Cola ва Ўзбекистон ўртасидаги шерикликдан далолат, балки ўзаро ҳурмат, умумий мақсадлар ва барқарор ривожланишга асосланган келажак эканлигини қайд этди. 
«Coca-Cola иш ўринлари яратиш, иқтисодий ривожланишни рағбатлантириш ва ҳаётни яхшилашга қаратилган жамият ташаббусларини қўллаб-қувватлашни мақсад қилган. Айнан Самарқандга киритган сармоямиз ҳам Ўзбекистон иқтисодиётининг ўсишини таъминлаш салоҳиятига ишончимиз ифодасидир», – дейди Жеймс Куинси.
Таъкидланишича, Anadolu Group Ўзбекистон иқтисодиётига 500 млн АҚШ долларидан ортиқ инвестиция киритишга эришган. 
Anadolu Group компанияси бош директори Бурак Башарирнинг маълум қилишича, компания Намангандаги мавжуд завод ўрнига, янги замонавий инфратузилмага эга бўлган завод яратишни ҳам режалаштирган.
«Биз Наманган шаҳридаги ишлаб чиқариш заводига сармоя киритамиз. Шу билан бирга, Ўзбекистондаги савдо шохобчаларида маҳсулотимизга хизмат кўрсатиш учун минглаб совиткичларга, йўл харажатларини камайтириш ва оптималлаштириш мақсадида янги технологияларга, бундан ташқари, иқтидорли ёшларга мукаммал ўқув дастурларини яратишга йўналтирилган сармояларни ҳам амалга оширишни мақсад қилганмиз. 
Ҳар доим ходимларимизга сармоя киритишда давом этамиз, бу энг муҳими. Умид қиламанки, биз Ўзбекистонда истеъдодларни топамиз, ривожлантирамиз. Менинг шахсий прогнозим бўйича, келажакда ўзбек истеъдодларининг бир қисми CCI ва Anadolu Group мавжуд бўлган бошқа мамлакатларда ҳам ўз иш фаолиятларини давом эттиришга эришадилар», – дейди Бурак Башарир.
Маросим давомида фахрий меҳмонлар рамзий тасмани кесиб, янги завод биносини очиб берди.
Реклама ҳуқуқи асосида
440views0replies
0

Комментарии