Поиск
RUUZ

Политика

Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги янги элчиси Қирол Чарлз III'га ишонч ёрлиқларини топширди

Буюк Британия қироли Ўзбекистон элчисига икки томонлама муносабатларни янада яхшилаш борасидаги фаолиятида муваффақиятлар тилади.

80views0replies
0

Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги янги элчиси Равшан Усмонов кеча Лондонда Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги қироли Чарлз III'га ишонч ёрлиқларини топширди. Бу ҳақда "Дунё" ахборот агентлиги хабар берди.
Расмий маросимдан кейинги суҳбатда қирол Карл III Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга чуқур ҳурмат ва илиқ тилакларини билдирди.
Буюк Британия ва Ўзбекистон ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг бугунги динамикаси юқори баҳоланди. Кенг йўналишларда ҳамкорликни янада чуқурлаштириш учун мавжуд салоҳиятдан самарали фойдаланиш зарурлиги таъкидланди.
Суҳбат якунида Буюк Британия қироли Ўзбекистон элчисига икки томонлама муносабатларни янада яхшилаш борасидаги фаолиятида муваффақиятлар тилади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг янги элчиси Равшан Усмонов 2023 йилнинг 15 ноябрь куни Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчихонасига раҳбар этиб тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.
Маълумот ўрнида, у бунга қадар Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчиси лавозимида ишлаган.
80views0replies
0

Комментарии