Поиск
RUUZ

Криминал

Фарғонада диний экстремистик оқимнинг фаол аъзоси 12 йилга қамалди

У диний экстремистик оқимга аъзо бўлиб, уларнинг китобларидан виртуал таълим олган ва Фарғонада гуруҳ тузиб гуруҳ аъзоларига ақидапарастлик ғояларидан сабоқ бериб келган.

133views0replies
0

UzNews.uz

Фарғонада "Ҳизб ат-таҳрир ал-исломий" диний экстремистик оқимнинг фаол аъзоси бўлган Абдумутал Абдураҳимов қамалди, дея хабар бермоқда Олий суд Матбуот хизмати.
Абдумутал Абдураҳимов Россия Федерациясида ишлаб юрган вақтида ислом динига қизиқиши туфайли интернет орқали турли маърузаларни эшитган.
Хусусан, у "Ҳизб ат-таҳрир ал-исломий" диний террористик ташкилоти тарафдорларининг Ўзбекистоннинг амалдаги тузумини Конституцияга хилоф равишда ўзгартиришга хизмат қилишга қаратилган маърузаларидаги ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган видео ва аудио материалларни эшитиб, уларнинг таъсирида экстремистик ғояларни қўллаб-қувватлаб келган.
У Telegram мессенжери орқали оқим тарафдори М.А. билан алоқа қилиб, ёзишмалар олиб борган. "Ҳизб ат-таҳрир ал-исломий" диний экстремистик оқимига аъзо бўлиб, уларнинг китобларидан виртуал таълим олади.
"Ҳизбий халқа"да виртуал тарзда олган диний сабоқлари натижасида диний ақидапарастликка берилиб, унинг ғояларини қўллаб-қувватлаган. У мазкур диний ташкилотга содиқлик қасамёдини қабул қилган ҳамда ойлик даромадидан аъзолик бадали тўлаб келган. Шу билан бирга ижтимоий тармоқларда диний оқимнинг ғояларини фаол тарғиб қилиб келган.
Олтиариқ туманига қайтиб келгач, Telegram'да турли гуруҳларни ташкил қилган ҳамда ўзининг танишларининг профилларини бу гуруҳга қўшган. А. Абдураҳимов ақидапарастлик ғояларидан сабоқ бериб келган. Шунингдек, у фаолиятини давом эттириб, бир неча шахсларни ҳам гуруҳига жалб этган ҳамда диний оқимнинг материалларини тарқатган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида А. Абдураҳимовнинг қилмишлари фош бўлди.
Унинг телефонидан олинган ашёвий далиллар диний оқимнинг материаллари эканлиги тасдиғини топди. Жиноят ишлари бўйича Бағдод туман судининг ҳукмига кўра, у 12 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.
133views0replies
0

Комментарии