Поиск
RUUZ

Реклама

ММТВ ва eMaktab «Рақамли мактаб» ҳамда «Рақамли ўқитувчи» танловини эълон қилади

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги eMaktab рақамли таълим платформаси билан ҳамкорликда мактаблар ва педагоглар учун Ўзбекистондаги биринчи «Рақамли мактаб» ва «Рақамли ўқитувчи» танлови ҳақида эълон қилади.

285views0replies
0

Ўзбекистоннинг барча мактаблари ва педагоглари танловга номзод бўлиши мумкин.
Номзод педагоглар учун асосий мезонлар: ўзларининг рақамли уй вазифаларини яратиш ва уларни ҳавола орқали синфга топшириш.
Мактаблар учун асосий мезонлар қуйидагича: электрон журнални ўз вақтида тўлдириб бориш бўйича юқори кўрсаткичлар ва рақамли уй вазифаларини топшириш ва бажариш бўйича юқори фоиз кўрсаткичи.
Ишлар натижаларини баҳолаш даври 2023-2024 ўқув йилининг 4-чораги этиб белгиланади.
«2023-2024 ўқув йилининг 4-чораги учун фаолият мониторинги кўрсаткичларини таҳлил қилиш натижаси бўйича ҳар бир вилоятдан биттадан мактаб ва ҳар бир рақамли мактабдан биттадан ўқитувчи танлаб олинади. Бундай максимал объектив ёндашув ҳар кунлик фойдаланиш учун ўзларига топширилган замонавий рақамли таълим воситаларидан фойдаланадиган мактабларни аниқлашга ёрдам беради.
Танлов моҳияти таълим стандартларини ошириш, ўқитувчиларни янада самарали ишлашга ундаш ва иш вақтини мувофиқлаштиришдан иборат. Ҳар бир мактаб тизимда кубок ва диплом билан тақдирланади, ҳар бир ўқитувчи шарафли медаль, диплом ва Redmi Pad SE 8/256Gb планшети билан мукофотланади», – дейди ММТВ Таълим сифатини назорат қилиш ва баҳолаш бошқармаси етакчи мутахассиси Арслонбек Раҳмонқулов.
«eMaktab.Smart сервиси – ўқитувчининг виртуал ёрдамчиси, у дарсга тайёрланиш вақтини қисқартиришга, кундалик вазифалар бажарилишини соддалаштиришга, ўқув материалларини ўқувчига етказишни янада қизиқарли, ижодий ёндашув билан бажаришга ёрдам беради, бу эса ўқувчиларда таълимга бўлган қизиқишни оширади. «Рақамли мактаб» ва «Рақамли ўқитувчи» танлови педагогларни илҳомлантириш ва таълим жараёнига рақамли технологияларни фаол жорий этишга ёрдам бериш учун хизмат қилади.
Келажакда танлов мунтазам равишда ўтказилади, eMaktab платформасида энг яхши натижани кўрсатган мактаблар ва ўқитувчилар Ўзбекистондаги EdTech соҳаси ривожига қўшган ҳиссаси учун тақдирланади. Биз танловни ўқув йилининг охирида ўтказишга қарор қилдик, барча мактаблар ва ўқитувчилар ғалаба қозониш учун тенг имкониятларга эга бўлади, сабаби фаоллик таҳлили фақат 4-чорак учун баҳоланади», – дейди eMaktab рақамли таълим ресурслари лойиҳасининг раҳбари Сабина Юнусова.
Фаолиятингизда рақамли таълим воситаларидан фойдаланиб, ғалаба учун ўз имкониятларингизни оширинг.
Танлов ғолиблари ўқув йили сўнгида аниқланади: Ўзбекистоннинг барча вилоятлари бўйича 14 та мактаб ва 14 та ўқитувчи. Танлов натижалари 2024 йилнинг июнь ойида эълон қилинади.
Реклама ҳуқуқи асосида
285views0replies
0

Комментарии