Поиск
RUUZ

Спорт

Жиззахда “Zamin Ultra 2024” ультрамарафони ўтказилади

Югуриш йўлаги денгиз сатҳидан 2200–2500 метр баландликда жойлашган бўлиб, бу 6 та Тошкент телеминорасига тенг.

71views0replies
0

Маълум қилинишича, бу йил “Samarkand Marathon” халқаро хайрия югуриш мусобақалари туркумига 5 йил тўлади. Шу муносабат билан жорий йилнинг 1-2 июнь кунлари “Zamin Ultra 2024” халқаро ультрамарафони ўтказилади.
Мазкур тадбир Зомин миллий табиат боғида бўлиб ўтади.
Қайд этилишича, югуриш йўлаги денгиз сатҳидан 2200–2500 метр баландликда жойлашган бўлиб, бу 6 та Тошкент телеминорасига тенг.
"Бу йил биз “Samarkand Marathon” туркумига мансуб халқаро хайрия югуриш мусобақаларининг беш йиллигини нишонлаймиз. Унга асос солинганидан буён биз ўз тадбирларимизни Ўзбекистонда бутун дунёдан ташриф буюрувчи иштирокчиларни бирлаштирувчи спорт, маданият ва санъатга бағишланган шодиёна сифатида тарғиб этамиз. Биз бутун туркумни ривожлантириб бориб, тадбирларни янада кенг миқёслироқ ва қизиқарлироқ уюштиришга, иштирокчиларнинг янги қатлами, шу жумладан, республиканинг барча ҳудудларидаги ёшларни жалб этиш устида мунтазам равишда ишлаб келмоқдамиз”, – дейди Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси раиси Гаяне Умерова.
Пойга масофалари:
50К –Югуриш йўлагининг энг баланд нуқтаси денгиз сатҳидан 2500 метрни ташкил этади. Баландликка кўтарилиш – 1535 метр.
21К – ярим марафончилар жами 635 метр баландлик тафовути билан Катташир, Қизилмозор ва Обикўл бўйлаб югурадилар.
10К – иштирокчилар Қизилмозор тоғ сойи ва Чўртанги дараси ён-бағри манзараси намоён бўладиган кузатув майдончасигача югуриб боради. Баландликка кўтарилиш – 370 метр.
2К –Югуриш йўлаги старт шаҳарчаси ва Катташир тоғ сойининг кафтдек кўринишини очиб беради.
Бундан ташқари, мазкур ультрамарафоннинг меҳмон ва иштирокчилари учун концерт дастури намойиш этилиши ҳам режалаштирилган.
71views0replies
0

Комментарии