• 12 699 сум
    84.07
  • 14 848 сум
    93.24
  • 162 сум
    0.14
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 699 сум
    84.07
  • 14 848 сум
    93.24
  • 162 сум
    0.14
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 13 мая 2024

Тазйиқ ва зўравонликка учраган аёлларга шифохоналарда кўмак хоналари ташкил этилади

Уларга реабилитация марказларида 6 ойгача бошпана берилиб, психологик ва ҳуқуқий хизматлар кўрсатилади. Президент тегишли қарор қабул қилди.

244
0

"Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатишни такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" Ўзбекистон президентининг қарори қабул қилинди. 

Унга кўра, тазйиқ ва зўравонликка учраган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатишнинг қуйидаги 3 босқичли янги тизими жорий этилади:

— “маҳалла” даражасида – “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази ижтимоий ходими, профилактика инспектори ва хотин-қизлар фаоли томонидан тазйиқ ҳолати ўрганилади ва доимий кузатиб борилади;
— “туман” даражасида - “Инсон” марказларида ҳимоя ордери талаб қилмасдан психологик, ҳуқуқий ва бошқа турдаги ижтимоий хизматлар кўрсатилади;
— шифохоналарнинг шошилинч бўлимларида (2-3 та койкали туну-кун ишлайдиган) бирламчи кўмак хоналари ташкил этилади ҳамда аёллар ва уларнинг болалари 3 сутка давомида бирламчи руҳий-психотерапевтик ёрдам учун профилактика инспектори ёки ижтимоий ходим хулосаси асосида жойлаштирилади.

Қайд этилишича, бирламчи кўмак хоналари Жиззах, Навоий ва Хоразм вилоятларида – 2024 йил 1 июндан, қолган ҳудудларда – 1 октябрдан ташкил этилади.

"Вилоят” даражасида – реабилитация марказларида ариза талаб этмаган ҳолда ижтимоий хизматлар кўрсатиш шартномасига мувофиқ 6 ойгача бошпана ва чуқур реабилитация қилиш учун психологик (мустақил ва эркин фикрлаш) ва ҳуқуқий (алимент, нафақа ва бошқа кафолатланган ҳуқуқлардан фойдаланишни ўргатиш) хизматлар кўрсатилади.

Бундан ташқари, аёлларнинг ижтимоий-иқтисодий мустақиллигини таъминлаш мақсадида уларни турли хил касб-ҳунарга ўргатиш хизмати йўлга қўйилади.

244
0