Поиск
RUUZ

Реклама

Aksum ҳарбий-саноат компанияси Тошкентдаги кўргазмада ўзининг зирҳли техникаларини намойиш қилди – фото, видео

2-4 май кунлари «Ғалаба» боғида мудофаа соҳасидаги инновацион ғоялар фестивали бўлиб ўтди. Тадбирда Aksum компаниясининг янги маҳсулотлари намойиш қилинди.

223views0replies
0

Компаниянинг янги маҳсулотларидан бири – Hornet S ҳисобланади. Ташқи кўринишининг оддийлигига қарамасдан, машина жанговар руҳда жиҳозланган. Ўқ ўтказмайди, турли йўл ва об-ҳаво шароитларига мослаштирилган.
Компания, шунингдек, мижознинг талабларидан келиб чиқиб, тақдим этиладиган техниканинг конфигурациясини ўзгартириш имконини ҳам таклиф қилади.
Компания ҳарбий техникалар билан бир қаторда, алоҳида мижозлар учун премиум тоифадаги автомобилларни ҳам зирҳлайди. Кўргазмада компания мисол тариқасида Tayota Land Cruiser 300 автомобилини тақдим этди.
Махсус тезкор ва зирҳли сузиш воситаларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган Aksum Marine бренди кўргазмада кичик габаритли катерни ҳам тақдим этди.
Компания бутун дунё бўйлаб қўриқлаш компаниялари, махсус ҳарбий-денгиз бўлинмалари ва миллий қуролли кучлар билан ҳамкорлик қилади.
«Маҳаллий ҳарбий техника ишлаб чиқарувчиси сифатида «Технофест» кўргазмасида иштирок этиш – биз учун катта шараф ва Ўзбекистон Республикаси мудофаа саноатининг юқори ривожланиш даражасини кўрсатиш учун ажойиб имкониятдир», – деди компания раҳбари Улуғбек Мақсумов.
Қайд этиш жоиз, Улуғбек Мақсумов Ўзбекистоннинг ҳарбий саноатини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун Мудофаа вазирлиги томонидан «Намунали хизмати учун» учинчи даражали кўкрак нишони билан тақдирланди.
Кўргазмадан кўпроқ расмлар:
Реклама ҳуқуқи асосида
223views0replies
0

Комментарии