• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 4 мая 2024

Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходими ишдан бўшатилди

Ҳолат юзасидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.

171
0
Видеодан кадр

Жорий йилнинг 1 май куни Самарқанд вилоятида ЙПХ ходими хизмат вақтида ҳайдовчидан пора сўрагани айтилган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди.

Ходим 50 кундан бери қуёшда турганини, ҳайдовчи битта сув ҳам олиб келмаганини, 3 кишига егулик олиб келишини, 100 минг сўм берса қўйиб юборишини ва эзилиб кетганини айтган.

Самарқанд вилояти ИИБ Матбуот хизматининг UzNews.uz'га берган маълумотига кўра, ушбу вазиятда иштирок этган ЙПХ инспекторлари ишдан бўшатилган ҳамда уларнинг раҳбарларига нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилган.

Ҳозирда ходимлар пора олганми ёки йўқ, буни аниқлаш мақсадида хизмат текшируви ўтказилмоқда.

171
0