Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентда Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги янги элчихонаси очилди — фото

Икки мамлакат Бош вазирлари элчихона очилишида иштирок этишди ва Фахрий меҳмонлар китобига ўз тилакларини ёзиб қолдиришди.

365views0replies
0

t.me/hidoyatov_bsh

Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси – Президент администрацияси раҳбари Ақилбек Жапаровнинг Ўзбекистонга ташрифи доирасида Қирғизистоннинг Тошкент шаҳридаги элчихонаси янги биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Бош вазир матбуот котиби Бекзод Ҳидоятов хабар берди.
Икки мамлакат Бош вазирлари рамзий тасмани кесиб, Қирғизистон дипломатик ваколатхонаси биносини очиб беришди. Элчихонада дипломатлар учун яратилган шароитлар билан танишдилар.
Шунингдек, Абдулла Арипов ва Ақилбек Жапаров икки мамлакат ва қардош халқлар ўртасидаги дўстлик муносабатларини мустаҳкамлашга интилиш рамзи сифатида икки туп дарахт экишди. Элчихона Фахрий меҳмонлар китобига ўз тилакларини ёзиб қолдиришди.
365views0replies
0

Комментарии