Поиск
RUUZ

Общество

Тўрт ойда ўнлаб фуқаролар президент ва унинг оиласини ҳақоратлагани сабаб жазога тортилди

Фуқаролар интернетдаги президент ҳақидаги видеоларга президентга, унинг оиласига қарши ҳақоратловчи ва уятли сўзлар ёзишган. Уларга 7 йилгача қамоқ жазоси тайинланди.

615views0replies
0

Олий суд / Иллюстрация

Йил бошидан буён Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва унинг оиласини интернетда ҳақоратлаб, постлар жойлаган фуқароларга жазо тайинланди. Бу ҳақда UzNews.uz мухбири Олий суддаги маълумотларга таяниб, хабар бермоқда.
Аниқланишича, Самарқанд Давлат университетининг 4-босқич талабаси бўлган 25 ёшли йигит 2023 йил 23 май кунидан 22 август кунигача Instagram'да Ўзбекистон президенти ҳақидаги 10 та видеога амалдаги президентга қарши ҳақоратловчи нутқларни баён қилиб, қўпол ва уятли сўзлар билан амалда исботи бўлмаган асоссиз туҳматдан иборат постлар қолдирган. Суд ҳукми билан унга ЖКнинг 58-моддаси 3-қисмига асосан иш ҳақининг 20 фоиз миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 йил 6 ой ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган.
Шунингдек, 2024 йил 22 январь куни ЖИБ Жиззах шаҳар судида наманганлик 29 ёшли эркак ҳам президентни ҳақоратлагани учун 4 йил озодликни чеклаш жазосига ҳукм қилинган. Аниқланишича, у 2020 йил июнь ойида TikTok'даги видеога президент Шавкат Мирзиёев ва унинг онасини ҳақорат қилиб, изоҳ ёзган.
Фарғоналик 33 ёшли эркак TikTok'да саҳифа яратиб, президент Шавкат Мирзиёевни турли хил уятли сўзлар билан ҳақоратлаб, видео жойлаган. У бу ишини бир неча маротаба қилгани аниқланган. Мазкур эркакка ЖКнинг бир нечта моддалари билан 5 йил 3 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлаган.
Шунингдек, 2024 йил январь ойида самарқандлик 26 ёшли ва 30 ёшли ҳамда қорақалпоғистонлик 25 ёшли эркаклар Instagram'даги Шавкат Мирзиёев ҳақидаги 15 тадан ортиқ видеоларга давлат раҳбарини тури сўзлар билан ҳақоратлаб, уятли сўзлар билан изоҳ ёзгани аниқланган. Самарқандлик икки эркак 2 йилга, қорақалпоғистонлик эркак эса 1 йилга ахлоқ тузатиш ишлари жазосига ҳукм қилинган.
2024 йил февраль ойида эса фарғоналик фуқаро Facebook'да президент ҳақида бир нечта ҳақоратли видеолар чиқаргани аниқланган. У президентнинг номи қўлланилган ҳолда "Хоин Мирзиён” деган ҳақоратли жумлалари бўлган шеърни жойлаган. У ЖКнинг тегишли моддлари билан 7 йилга озодликдан маҳрум қилинган.
Шунингдек, фарғоналик 60 ёшли аёл YouTube орқали президент маслаҳатчиси Шуҳрат Ғаниев ва президент Шавкат Мирзиёев ҳақида ҳақоратли видео жойлаган. Унга 3 йилга озодликни чеклаш ва жарима жазолари тайинланган.
Самарқандлик яна бир фуқаро эса Самарқанд вилоят ИИБнинг “102” қисқа рақамига қўнғироқ қилиб, Ўзбекистон президентининг ички ишлар органи ходимларига берган ваколатларидан норози эканлигини баён қилиб, президентни ҳақоратлаган. Унга 3 йилга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган.
Эслатиб ўтамиз, яқинда наманганлик 1996 йилда туғилган йигит ҳам президентга қарши ҳақоратли изоҳлар ёзгани учун 5 йилга озодликдан маҳрум қилингани ҳақида хабар бергандик
615views0replies
0

Комментарии