Поиск
RUUZ

Общество

1 майдан қонунчиликда нималар ўзгаради?

Ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ҳар ойда моддий ёрдам берилиши, янги мажбурий тўловлар ва йиғимлар фақат Қонунда белгиланиши ва ижро ҳужжатларини электрон шаклда бериш кўзда тутилган.

215views0replies
0

Жорий йилнинг 1 май санасидан бошлаб, бир қатор ўзгаришлар кучга кирмоқда.
Унга кўра, ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ҳар ойда моддий ёрдам берилади.
Қонунчиликка мувофиқ, реестрга киритилган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ҳар ойлик уй-жой коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари ва шахсий гигиена товарлари учун ҳар ойда қўшимча пул тўловлари ўрнига ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун ҳар ойда минимал истеъмол харажатлари миқдорида моддий ёрдам жорий этилади.
Янги мажбурий тўловлар ва йиғимлар фақат Қонунда белгиланади.
Қонунчиликка кўра, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари учун янги мажбурий тўловлар ва йиғимларни фақатгина қонунда белгилаш амалиёти киритилади.
Ижро ҳужжатларини электрон шаклда бериш жорий этилмоқда.
— суд ҳужжатлари асосида ижро ҳужжатларини электрон шаклда бериш (юбориш, тақдим этиш) тартиби жорий этилади;
— фуқаролардан қарздорликлари учун ундирув қаратилиши мумкин бўлмаган энг кам кафолатланган даромад белгиланади;
— ижро ишини юритишнинг соддалаштирилган тартиби почта харажатлари бўйича қарздорликни ундиришга ҳам татбиқ этилади.
215views0replies
0

Комментарии