Поиск
RUUZ

Криминал

ДХХ томонидан қарийб $60 минг қалбаки пуллар савдосига чек қўйилди — видео

Тошкент вилоятида қалбаки долларни ҳақиқий пулга сотаётган шахслар ушланди.

57views0replies
0

ДХХнинг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ИИО билан ҳамкорликда Оҳангарон туманида тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида яшовчи шахс қалбаки 20 минг АҚШ долларини ҳақиқий 14 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, харидорга қалбаки 12 000 АҚШ долларини берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Аниқланишича, ушбу шахс муқаддам одам савдоси билан боғлиқ жинояти учун судланиб, ҳозирда пробация назоратида бўлган.
Шунингдек, унинг яшаш хонадонидан ҳам қалбаки 400 АҚШ доллари тегишли тартибда расмийлаштириб олинган.
Тезкор тадбир давомида, воқеа жойига бирга келган унинг шериги – Олтиариқ туманида яшовчи, 2000 йилда туғилган муқаддам судланган фуқаро бошқарувидаги Nexia русумли автомашина кўздан кечирилган. Натижада унинг салонида ҳам қалбаки 10 500 АҚШ доллари борлиги маълум бўлган. Тезкор тадбир давомида жами қалбаки 22 900 АҚШ доллари процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Тошкент туманида ўтказилган тезкор тадбирда, Андижон вилоятида яшовчи, 2 нафар шахс ҳар бир қалбаки 100 АҚШ долларини ҳақиқий 40 АҚШ долларидан ҳисоблаб, харидорга қалбаки 20 000 АҚШ долларини ҳақиқий 8 минг АҚШ долларига сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилган.

57views0replies
0

Комментарии