Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистонда 2030 йилгача газ ва "свет" муаммоси тўлиқ ҳал этилади — Энергетика вазирлиги

Энергетика вазирлиги матбуот котиби тарифлар ошгани сабаб, энди кўпроқ маблағ соҳани ривожлантиришга сарфланса, тизимда 2030 йилгача муаммо қолмаслигини маълум қилди.

65views0replies
0

Видеодан кадр

Ўзбекистонда 2027-2030 йилларгача электр энергияси ва табиий газ етказиб беришдаги узилишлар муаммоси тўлиқ ҳал этилади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Ҳасан Тошхўжаев 22 апрел кунги матбуот анжуманида маълум қилди. 
Ҳасан Тошхўжаевнинг айтишича, мамлакатда электр энергияси етказиб бериш соҳасининг “износ” – эскириб кетганлик даражаси қарийб 40 фоизни ташкил қилади. Жами 274 минг километрлик ҳаво узатиш тармоқларининг 122 минг километри, яъни 44,5 фоизи эскирган. 94 мингдан зиёд трансформаторларимиздан эскирганлари 33 мингтани ташкил қиляпти.

"Тошкент шаҳридаги узилишларнинг бир жиҳатига эътибор беришингларни сўрардим. Ўтган йили соҳага 14,5 трлн сўм ажратилди. Қилиниши керак бўлган ишларни 100 фоиз деб олсак, биз бу маблағга бунинг 18-20 фоизи қилинди.  
Лекин барибир соҳада қилиниши керак бўлган ишлар ниҳоятда кўп. Бу дегани нарх ошди ва биз бир зумда истеъмолчиларга сифатли, узлуксиз, барқарор электр энергияси етказиб берамиз дегани эмас. Айтиб ўтганимдек, бир йилда катта маблағ эвазига 18-20 фоиз ишни амалга оширган бўлсак, олдимизда яна камида 3-4 йиллик иш турибди. 3-4 йилдан кейин – 2027-2030 йилларгача насиб қилса электр энергияси етказиб беришда ҳам, табиий газ етказиб беришда ҳам ҳеч қандай муаммолар бўлмайди деб ваъда бера оламиз. Сабаби, юқорида айтиб ўтганимдек, ҳар йили корхоналар катта миқдорда яъни, 14 трл сўмгача субсидиялаштирилади. Ўша субсидиялаштириладиган маблағ соҳани модернизация қилишга сарфланса, биз анча мунча ишни қилиб олишимиз мумкин бўлади. 
Айтиб ўтганимдек, дарров зўр бўлади деган кафолатни бермайман. Олдимизда 3-4 йиллик узоқ ва оғир, машаққатли меҳнат турибди", - дейди Ҳасан Тошхўжаев.

65views0replies
0

Комментарии