Поиск
RUUZ

Общество

Хонанда Лола концертда кийган кийими юзасидан “Ўзбекконцерт”га чақиртирилди — видео

Хонанданинг либоси кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. У “Ўзбекконцерт"га уни аёл ва санъаткор сифатида ҳимоя қилиниши кераклигини айтди.

1579views0replies
0

Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда хонанда Лола Йўлдошеванинг концертда кийиб олган кийими кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Кейинроқ “Ўзбекконцерт” биносида хонанданинг “Ўзбекконцерт” вакили билан суҳбати акс этган видео пайдо бўлди.
Видеодаги эркак Лолага ташкилот хонандани яхши билиши ва ҳурмат қилишини, унга чақириб, ушбу ҳаракат бўйича ўз позицияларини билдирганликларини ёзишларини айтади.
Лола унга “Ўзбекконцерт” танбеҳ беришини эмас, балки аёл ва санъаткор сифатида ҳимоя қилишини истардим, деб жавоб берган. 
“Ўзбекконцерт” хабарига кўра, “Маданий фаолият ва маданият ташкилотлари тўғрисида”ги Қонунининг 21-моддаси ва Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 21-февралдаги 80-сон қарори билан тасдиқланган “Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисида ягона Низом” билан тасдиқланган паспортнинг лицензия талаб ва шартларида: “концерт-томоша тадбирларида ижрочиларнинг одоб-ахлоқ қоидаларига, саҳна маданияти, ташқи кўриниш маданиятига зид бўлган хатти-ҳаракатларни ҳамда томошабинларнинг ҳис-туйғуларини ҳақорат қилмаслик каби вазифалар белгиланган. 
“Ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлаётган ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида жорий йилнинг 18 апрел куни хонанда “Ўзбекконцерт” давлат муассасасига таклиф этилиб, ҳолат юзасидан суҳбат олиб борилди. Хонандага яна бир марта лицензия талаблари эслатилди.
Шу ўринда, “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси барча санъаткорлардан саҳна маданиятига риоя этишларини сўраб қолади“, - дейилади хабарда.
1579views0replies
0

Комментарии