Поиск
RUUZ

Криминал

Тошкентда "участковый" маст эркак томонидан пичоқланди

Ходим жанжал бўлаётган хонадонга шериги билан борган вақтда хонадон эгаси маст ҳолда ходимнинг кўкрак қафасига ошхона пичоғи билан урган.

333views0replies
0

UzNews.uz

Тошкент шаҳар Янгиҳаёт туманида "участковый" пичоқланганлиги айтилган хабар ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар берди.
Аниқланишича, жорий йил 14 апрель куни Тошкент шаҳар Янгиҳаёт тумани ИИБ ҲПБ профилактика инспекторлари бир хонадонда жанжал бўлаётганлиги ҳақидаги хабарга аниқлик киритиш мақсадида воқеа жойига етиб боришган.
Шу пайт, хонадон эгаси маст ҳолда хизмат вазифасини бажараётган ички ишлар ходимларига қаршилик кўрсатиб, профилактика инспекторларидан бирининг кўкрак қафасига ошхона пичоғи билан бир маротаба уриб, тан жароҳати етказган.
Тан жароҳати олган профилактика инспектори шифохонага олиб борилган ва унга тиббий ёрдам кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 105 (қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш) ва 219 (ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Тошкент вилоятида ИИО ходими маст ҳолатда бўлган эркак томонидан пичоқлангани ҳақида хабар берган эдик.
333views0replies
0

Комментарии