Поиск
RUUZ

Общество

Водийда транспорт бошқармаси бошлиғи ва ҳокимлик ходими ҳибсга олинди — видео

Икки мансабдор ҳам коррупцияга оид жиноятда айбланиб, қўлга олинди.

96views0replies
0

Видеодан кадр

Андижон ва Фарғона вилоятида транспорт бошқармаси бошлиғи ва ҳокимлик ходими ДХХ томонидан ушланди. Бу ҳақда ДХХ хабар берди. 
Фарғона вилояти Ёзёвон тумани ҳокимлиги қошидаги “Хўжалик ҳисобидаги уй-жойларни рўйхатга олиш, алмаштириш ва тақсимлаш” бўлими бошлиғи ўзининг ваколатли танишлари орқали маҳаллий фуқаронинг яшаш хонадони учун ордер ва кадастр ҳужжатларини тайёрлаб бериш эвазига 2500 АҚШ доллари олган вақтида ДХХ ҳамда ИЖҚКД ходимлари томонидан ушланди.
Андижон шаҳрида кузатилган ҳолатда, йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи МЧЖ раҳбари маҳаллий фуқаронинг ишончига кириб, ўзининг мансабдор танишлари орқали, унинг номига масъулияти чекланган жамият ташкил этиб, “Эски шаҳар – Олтинкўл” йўналишида йўловчи ташиш бўйича аҳолига пуллик хизмат кўрсатиш учун ўтказилиши режалаштирилган тендерда ғолибликни қўлга киритиб бериш эвазига 7500 АҚШ доллари талаб қилган.
ДХХ ва ИЖҚКД ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, у сўралган пул маблағини олган вақтида ушланди. Терговга қадар текширув давомида, Андижон вилояти транспорт бошқармаси бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи мансабдор шахснинг ушбу ноқонуний ишга алоқадорлиги аниқланиб, у ҳам процессуал тартибда ушланди.
96views0replies
0

Комментарии