Поиск
RUUZ

Общество

Uzbekistan Airways Тел-Авивга парвозни бекор қилди

15 апрель куни Тошкентдан Тел-Авивга амалга оширилиши керак бўлган парвоз Яқин Шарқдаги айрим давлатлар устидаги ҳаво ҳудуди ёпилганлиги сабабли бекор қилинди.

73views0replies
0

UzNews.uz

Авиакомпания Матбуот хизмати хабарига кўра, Яқин Шарқ давлатларининг бир қисми устидаги ҳаво ҳудуди ёпилганлиги муносабати билан, шунингдек, Ўзбекистон авиация маъмуриятининг парвозлар хавфсизлигини таъминлаш зарурати билан боғлиқ қарорини инобатга олган ҳолда, фақат 15 апрель куни Uzbekistan Airways авиакомпанияси Тошкент – ​​Тел-Авив – Тошкент йўналиши бўйича HY301/302 рейсини бекор қилди.
“Авиачипталарни қайта брон қилиш ёки пул маблағларини жарима ундирилмаган ҳолда қайтариш учун йўловчилардан Uzbekistan Airways Sales филиалига ёки авиакомпаниянинг хориждаги ваколатхоналарига мурожаат қилишларини сўраймиз”, - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 14 апрелга ўтар кечаси Эрон Дамашқдаги (Сурия) консуллигига ҳужумга жавобан Исроилга ҳарбий дронлар ва ракеталар билан ҳужум қилган эди. Исроил мудофаа кучлари ҳужумларнинг аксарият қисмини тўхтатганини айтмоқда. Эрон, агар расмий Қуддус тунги ҳужумга жавоб қайтарса, Исроилни каттароқ ҳужум билан таҳдид қилди.
73views0replies
0

Комментарии