Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентдаги бозорда ёнғин содир бўлди

Шаҳар ФВБ ҳодиса тафсилотларини маълум қилди.

40views0replies
0

Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Тошкентдаги савдо мажмуасида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. ФВБ ҳолат юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, кеча, 10 апрель куни Тошкент шаҳар Яшнобод тумани “Янгиқўрғон” МФЙ Толариқ кўчасида жойлашган очиқ павилон тарзда жиҳозланган савдо растасида 30 кв.м. майдонда эски буюмлар ёнган. 
Тошкент шаҳар ФВБга 22:55 да хабар келиб тушиб, ҳодиса жойига ёнғин қутқарув бўлинмалари соат 23:00 да етиб бориб, ёнғин соат 23:07 да қуршаб олинган ва соат 23:09 да ўчирилган.
Ёнғин оқибатида халок бўлганлар ва жарохат олганлар йўқ.
40views0replies
0

Комментарии