Поиск
RUUZ

Общество

Рамазон ҳайити 10 апрель кунига тўғри келиши кутилаётгани маълум қилинди

Мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашининг Рамазон ҳайитини ўтказишга оид бир қатор масалалар муҳокама қилинди.

202views0replies
0

president.uz

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашининг навбатдаги онлайн мажлисида Рамазон ҳайитини кўтаринки руҳда ўтказишга оид кун тартибидаги бир қатор масалалар муҳокама қилинди.
Йиғилишда уламолар ва соҳа мутахассислари томонидан Рамазон ҳайити қайси кунга тўғри келиши ва ҳижрий 1445 йил Шаввол ойи ҳилолини кузатиш бўйича қилинаётган ишлар ҳамда фалакий ҳисоб-китоблар атрофлича таҳлил қилинди.
Шунингдек, дунёдаги йирик фатво идоралари ва нуфузли астрономия институтлари ахборотлари батафсил кўриб чиқилди. Туркий давлатлар диний идоралари масъуллари билан ҳам ушбу масала кенг муҳокама қилинди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши фиқҳий қоидалар, фалакий ҳисоб-китоблар ва астрономик кузатишларга таянган ҳолда жорий йилда Ўзбекистонда Рамазон ҳайити жорий йил 10 апрель, чоршанба кунига тўғри келиши кутилаётганини маълум қилди.
202views0replies
0

Комментарии