Поиск
RUUZ

Общество

Уч ой ичида давлат ташкилотларининг веб-ресурсларида 70 та заифлик ва камчиликлар аниқланди

Интернет тармоғининг миллий сегментида 3,2 миллиондан дан ортиқ киберҳужумлар кузатилган.

58views0replies
0

Иллюстрация / Bloomberg

2024 йил 1-чорак ҳолатига кўра мониторинг жараёнида давлат органлари ва ташкилотларнинг 19 та веб-ресурсларида 70 та заифлик ва камчиликлар аниқланиб, бартараф этилди, дея хабар бермоқда “Киберхавфсизлик маркази” хабар бермоқда. 
Қайд этилишича, ушбу вақт мобайнида Интернет тармоғининг миллий сегментида 3,290,860 дан ортиқ киберҳужумлар кузатилди.
Кибермаконда мавжуд заифликлар ва таҳдидлар тўғрисидаги маълумотларни аниқлаш, тўплаш ва уларни бартараф этиш бўйича чора кўриш мақсадида, Марказнинг мониторинг тизимлари орқали давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг ахборот инфратузилмаларида аниқланган 369,660 дан ортиқ кибертаҳдидлар бўйича маълумотлар тегишли ташкилотларга тақдим этилди.
Ўз ўрнида киберхавфсизлик талабларига риоя этилмаганлиги сабабли, сўнгги 3 ой мобайнида UZ домен зонасида жойлашган 45 та веб-сайтда киберхавфсизлик ҳодисаси аниқланди. Шулардан, 12 таси давлат органларига қолган 33 таси хусусий секторга тегишлидир.
58views0replies
0

Комментарии