Жорий йилнинг 27 март куни Бекобод туманида 28 ёшли аёл 5-қаватдан тушиб кетиб вафот этганлиги ҳақида хабар берган эдик. Ҳолат юзасидан Тошкент вилояти прокуратураси Матбуот хизмати баёнот берди.
Унга кўра, мазкур ҳолат юзасидан Бекобод туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилиб, ЖКнинг 103-моддаси (ўзини-ўзи ўлдириш даражасига етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
"Марҳуманинг турмуш ўртоғи ЖПКнинг 227-моддаси тартибида ушланган. Тергов ҳаракатлари ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона ўтказилиши ва натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади", - дейилади хабарда.