• 12 129 сум
    28.04
  • 14 062 сум
    30.08
  • 149 сум
    1.16
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 129 сум
    28.04
  • 14 062 сум
    30.08
  • 149 сум
    1.16
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 2 апреля 2024

Тошкентда яширинча товуқ гўштини қайта ишлаш цехини ташкил қилган шахслар ушланди

Улар хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган қарийб 5000 кг товуқ гўштини ўтказиш мақсадида сақлаб келишган.

945
0
Департамент

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ўтказилган текширувда фуқаролар Ш.К., Ж.М., Ж.А. ва бошқалар тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтмасдан "Хамдост" МФЙ ҳудудидаги бинода товуқ гўштини қайта ишлаш цехини ташкил этиб, хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган 4 674 кг. товуқ гўштини ўтказиш мақсадида сақлаб келаётганликлари аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Матбуот хизмати хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

945
0