Поиск
RUUZ

Криминал

Самарқандда наркокурьер талаба 14 йилга қамалди

У контракт тўлаши кераклиги сабаб, Тожикистондан олиб ўтилган 5 кг «опий»ни $1000 эвазига қабул қилиб олмоқчи бўлган.

198views0replies
0

Видеодан кадр

Маълум қилинишича, наркокурьер талаба Самарқанд давлат иқтисодиёт ва сервис университетининг 5-босқич талабаси бўлган. У ўтган йили октябрь ойининг охирларида Ургут туманида асли Тожикистонлик Санчо исмли йигит билан танишиб қолган.
Тожикистонлик Санчо WhatsApp орқали унга қўнғироқ қилиб, Ўзбекистонга олиб ўтиладиган гиёҳвандлик воситаларини қабул қилиб, уни кўрсатилган манзилга олиб бориб беришга келишади.
"Унга ўқишим, контракт тўлашим кераклигини айтгандим. У менга ёрдам беришини айтди. Қўнғироқ қилганда, ўзиз олиб бориб берсангиз ҳам бўларди-ку, ноқонуний нарса йўқми, деб сўрадим. У эса менга йўқ деганди",- дейди судланувчи йигит.
Санчо исмли йигит хизмат ҳаққи эвазига судланувчига 1000 АҚШ доллари беришни ваъда қилган.
Аниқланишича, гиёҳвандлик воситаси дарахт тагига яширилган бўлади. Судланувчи шу куни тунги соат 12:20 атрофида ўзига бириктирган вазифани бажариш учун манзилга келади.
Судланувчи йигит йўл четидаги дарахтлар тагига яширилган пакет ичида 5 дона ўрамдаги оғирлиги 5 кг «опий» гиёҳвандлик воситасини олган вақтида орган ходимлари омонидан қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан суд иши ЖИБ Жомбой тумани судида кўриб чиқилди.
Унга кўра, судланувчи йигитга нисбатан ЖКнинг 59-моддасида белгиланган  жазоларни қисман қўшиш йўли билан 14 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

198views0replies
0

Комментарии