«Миллар» дастурининг хабарига кўра, ушбу ҳолат Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманидаги қабристонлардан бирида содир бўлган.
Маълум қилинишича, 1995 йилда туғилган йигит қабр тошларини синдириб, атрофга улоқтирган. Қабрларни устидаги темирларни титиб ташлаган.
Йигитнинг отаси айнан ўша қабристонга дафн этилганлиги учун йигит бу ҳолатни содир қилганлиги айтилди.
Ҳозирда 9 та қабр йигитнинг уйдагилари томонидан тиклаб берилган.
Ушбу ҳолат юзасидан суд иши ЖИБ Янгиҳаёт тумани судида кўриб чиқилди.
"Дадам оламдан ўтиб қолганларида, ҳис-туйғуларим ёмон кечди. Жуда сиқилиб кетганимдан маст ҳолатда бу ишларни қилдим. Пушаймонман, ҳаммадан кечирим сўрайман",- дейди йигит.
Суд ҳукмига кўра, судланувчи ЖКнинг 134-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга нисбатан 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.