Поиск
RUUZ

Общество

Шавкат Мирзиёев АҚШ парламенти делегациялари билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистон-АҚШ стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

65views0replies
1

president.uz

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 27 март куни АҚШнинг сенатор Стивен Дэйнс ҳамда Вакиллар палатаси қўмитаси раиси, конгрессмен Майк Рожерс бошчилигидаги делегацияларини қабул қилди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар қилди. 
Ўзбекистон-АҚШ стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди. Давлат раҳбари парламентлараро алоқаларни, шу жумладан АҚШ Конгрессида фаолият юритаётган Ўзбекистон билан ҳамкорлик бўйича кокус ишини юқори баҳолади.
Ўзаро товар айирбошлаш ҳажми ошиб бормоқда, 2023 йил якунида у 30 фоизга ошди. Ўзбекистон бозорида муваффақиятли фаолият юритаётган АҚШ компаниялари сони ортмоқда. Мисол тариқасида мамлакатда қиймати 10 миллиард доллардан зиёд бўлган инвестиция лойиҳаларини амалга ошираётган Air Products компаниясининг фаолияти қайд этилди.
Америкалик қонун чиқарувчилар вакиллик қилаётган Монтана, Алабама, Вашингтон, Калифорния ва Техас штатлари билан фаол амалий ҳамкорликни давом эттиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Таълим, қишлоқ хўжалиги, рақамли технологиялар, тоғ-кон саноати, “яшил” энергетика, фармацевтика, озиқ-овқат тармоғи ва бошқа соҳалар кооперация учун истиқболли йўналишлар сифатида қайд этилди.
АҚШ ҳудудлари бизнесининг Ўзбекистонга сафарларини ташкил этишга келишиб олинди. Xалқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар, шу жумладан Афғонистондаги вазият юзасидан ҳам фикр алмашилди.
65views0replies
1

Комментарии