Поиск
RUUZ

Криминал

Қашқадарёда ота 14 ва 16 ёшли қизларига тегажоғлик қилиб, муттасил калтаклаб келган

Ҳолат юзасидан Қарши шаҳар прокуратураси терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб бормоқда.

698views0replies
0

Видеодан кадр

Қашқадарёда орқали ўсмир қиз ўз отаси томонидан турли шаклдаги зўравонликка учраганлиги тўғрисида айтгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани муносабат билдирди.
Қизнинг мурожаатига кўра, 2008 йилда туғилган M.Ш. ва 2010 йилда туғилган Н.Ш.ларнинг (иккиси ҳам қиз бола) онаси 2018 йилда вафот этганидан сўнг, уларнинг отаси Н.Р. қизларига нисбатан турли уятсиз-бузуқ ҳаракатлар, шилқимликлар қилиб, бир неча йил давомида муттасил калтаклаб ҳам келганлиги, турли ҳақоратлар билан унинг шаъни-қадр қимматини поймол қилганини маълум қилинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар прокуратураси терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб бормоқда.
Ҳозирда вояга етмаган М.Ш. ва Н.Ш.лар ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлганлиги сабабли, Қашқадарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Вояга етмаганларни ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштирилган ва уларга зарурий кўмак кўрсатилмоқда.
698views0replies
0

Комментарии