Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентда одамларнинг 6 млрд сўмдан кўп пулларини ўзлаштириб юборган автосалон эгалари қамалди

My-Cars номи билан очилган автосалон одамларга GM машиналарини олиб беришни айтиб, пулларни ўзлаштирган. Аммо, охирида одамлар алданиб қолган.

246views0replies
0

Google maps

Жорий йилнинг январь ойида ижтимоий тармоқларда Тошкентда My-Cars номи билан очилган автосалон бир нечта фуқароларнинг пулларини қўлга киритиб, машина учун тўланган пулларни ўзлаштириб, юборгани ҳақида хабар берилганди. Шундан сўнг, ҳолат юзасидан жиноят иши очилганди. ЎзАнинг хабар беришича, айбдорларга суд ҳукми ўқилган. 
Маълум бўлишича, олдиндан жиноий тил бириктирган 3 нафар шахс томонидан пойтахтнинг Алишер Навоий кўчасида My-Cars номи билан автосалон очилган
2022 йил 16 январдан 2023 йилнинг 2 август кунига қадар бўлган вақт оралиғида ушбу жиноий шериклар “автомашиналарни 3 ой муддат ичида автосалондан чиқариб, етказиб бериш”ни айтиб, жами 74 нафар фуқаронинг 40 млн сўмдан то 200 млн сўмгача бўлган жуда кўп миқдордаги, жами — 6 млрд 155 млн сўмлик пул маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритишган.
Харидорларни қабул қилишда эса улар гўёки GM— Uzbekistan билан шартнома тузганликларини айтиб алдашган.
Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман суди ЖКнинг 168-моддасининг тегишли бандлари билан айбланувчиларга 8-9 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазосини тайинлади.
246views0replies
0

Комментарии