• 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 26 марта 2024

Тошкентда 13 ёшли қизни зўрламоқчи бўлган нафақадаги ўқитувчига ҳукм ўқилди

Уйида мусиқадан дарс берган 67 ёшли эркак бир неча бор мактаб ўқувчисини зўрлашга уринган.

900
0
UzNews.uz

Жиноят ишлари бўйича Миробод туман судида вояга етмаган шахсга нисбатан жинсий эҳтиёжини зўрлик билан қондириш билан айбланган 67 ёшли A.С.га доир жиноят иши кўриб чиқилди.

Nemolchi.uz лойиҳасининг хабар беришича, ўқитувчи икки йил давомида қизга тегажоғлик қилиб келган. Қизнинг онасининг сўзларига кўра, судланувчи тизимли равишда қиз ёлғиз келганида уни ўпиб, жинсий яқинлик қилишни таклиф қилган.

67 ёшли ўқитувчига нисбатан ушбу жиноят иши ЖПКнинг 19-моддаси (судда жиноят ишларининг ошкора кўрилиши) талабларига мувофиқ ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилди.

Суд муқаддам судланмаган шахсни ЖКнинг 119-моддаси 4-қисмида (жинсий эҳтиёжни ғайритабиий шаклда мажбурлаб қондириш) назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топди. Унга 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Эркак жазони умумий режимли колонияда ўтайдиган бўлди.

900
0