Поиск
RUUZ

Общество

Хивада эгизак ака-укани уриб юбориб, уларнинг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи 9 йилга қамалди

Ҳайдовчи маст ҳолда рулга ўтириб, вояга етмаган уч кишини уриб юборган ва воқеа жойидан кетиб қолган.

189views0replies
0

Видеодан кадр

Хива туманида икки нафар инсоннинг ўлимига сабаб бўлган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан айбдорга нисбатан суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда Хоразм вилояти ИИБ ЙҲХБ хабар берди. 
Маълум қилинишича, 2023 йилнинг декабрь ойида Хива туманида Cobalt ҳайдовчиси спиртли ичимлик истеъмол қилиб, машинани бошқарган. Натижада, у йўлда кетаётган ака-укаларни ва яна бир нафар вояга етмаган шахсни уриб юборган. ЙТҲ оқибатида, ака-ука Ҳасан ва Ҳусанлар воқеа жойида вафот этган.
"15 декабрь куни тўйда спиртли ичимлик истеъмол қилиб, рулга ўтирдим. Уйга қайтаётиб, йўл четидаги болаларни уриб юборганман. Кейин, воқеа жойидан кетиб қолганман. Қилган ишимдан пушаймонман. Болаларнинг оила аъзоларидан кечирим сўрайман", - дейди судланувчи эркак.
ЖИБ Хива туман суди ҳукми билан судланувчи эркак ЖКнинг 266-моддаси ва 117-моддаси билан айбли деб топилиб, унга 9 йил 1 ой озодликдан маҳрум қилинди.
189views0replies
0

Комментарии