• 12 658 сўм
    -100.17
  • 14 672 сўм
    -148
  • 161 сўм
    -1.9
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 658 сўм
    -100.17
  • 14 672 сўм
    -148
  • 161 сўм
    -1.9
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Жамият 25 март 2024

Тошкентда 13 ёшли қизга жинсий жиноят қилган эркак 3 йилга қамалди

Суд жараёнида иштирок этган болалар омбудсмани жазони енгиллаштириб бўлмаслигини ва судланувчи уни тўлиқ ўташини таъкидлади.

530
0
UzNews.uz

Болалар омбудсмани хабарига кўра, жорий йилнинг 12 март куни Жиноят ишлари бўйича Учтепа тумани судида 2013 йилда туғилган қизга нисбатан содир этилган жинсий жиноят юзасидан ёпиқ тарздаги суд процесси бўлиб ўтди. 

Қайд этилишича, cудланувчи эркак ЖКнинг 129-моддаси (ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш) 2 қисми, "в" банди билан айбланди.

Суд ушбу жиноятни ҳар томонлама, холисона ўрганган равишда, мавжуд далиллардан ва иш учун аҳамиятли бошқа ҳолатлардан келиб чиқиб, судланувчини айбли деб топди ҳамда унга амалдаги Жиноят қонуни доирасидаги жазо чораси – 3 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.

Эътиборлиси, бундай тоифадаги жиноятлар учун жавобгарликнинг янги тартибига биноан, мазкур ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг маҳкумга нисбатан жазони юмшатиш ҳеч бир чораси қўлланилмайди ва у жазони тўлиқ ўтайди.

530
0