Поиск
RUUZ

Общество

Алишер Қодиров ўқишга киролмаган барча ўғил болаларни армияга мажбурий жўнатишни таклиф қилди — видео

"Ўзбекистонни эркинликни ҳадсизлик деб биладиган, атлас костюм хунасалар эмас, ўз қадрини биладиган, тафаккур қиладиган ўғил-қизлар ривожлантиради", - дейди у.

157views1replies
1

"Миллий тикланиш" ДП

“Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси раҳбари Алишер Қодиров ўғил болаларни мактабдан сўнг мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилишни таклиф қилди.
“Мактабни тугатган, ўқишга кирганлардан ташқари барча ўғил болаларни тўловларсиз, бир йиллик мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилиш лозим. Тартиб ва масъулиятни мактаб ва ҳарбий хизматда ўргатмасак, қамоқхонада ҳеч қачон ўргатиб бўлмайди”, - дейди депутат. 
Унинг қайд этишича, 124 минг ўқувчи сабабсиз мактабга келмагани аниқланган. Таъкидланишича, 3 минг нафар ота-она Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддаси билан жаримага тортилган.
"Тарбия масаласида кескин қарорлардан қочмаслик керак. Ўзбекистонни эркинликни ҳадсизлик деб биладиган, атлас костюм хунасалар эмас, ўз қадрини биладиган, тафаккур қиладиган ўғил-қизлар ривожлантиради.
Нафақат Ўзбекистон, балки бутун Марказий Осиёда боғча ва мактаб миллий хавфсизлик масаласига айланган. Уни нафақат Миллий гвардия, балки, бутун жамият қўриқлаши керак", - дейди у.
157views1replies
1

Комментарии