Поиск
RUUZ

Криминал

Наманганда қарийб $10 000 қалбаки пулларни олиб кетаётган шахслар ушланди

Ҳолат юзасидан ЖКнинг 176-моддаси 2-қисми "б,в" бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

77views0replies
0

Видеодан кадр

ДХХнинг тезкор тадбирда қалбаки хорижий валюталарни муомалага чиқаришга уринган шахслар ушланди.
"Наманган-Тошкент" йўналишида ҳаракатланаётган, Тошкент вилояти Чиноз туманида яшовчи, 1978 йилда туғилган шахс бошқарувидаги Honda автомашинаси Поп тумани ҳудудида тўхтатилиб, кўздан кечирилганда, унда қалбаки 4 минг АҚШ доллари борлиги маълум бўлди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Терговга қадар текширув давомида, у мазкур қалбаки валюталарни келгусида сотиш мақсадида Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1971 йилда туғилган, муқаддам судланган фуқародан 2200 АҚШ долларига сотиб олганлиги аниқланди.
Тезкор тадбир давом эттирилиб, Янгиқўрғон туманида яшовчи фуқаро қалбаки 5400 АҚШ долларини ҳақиқий 3 минг АҚШ долларига айирбошлаган вақтида ушланди.
Аниқланишича, у қалбаки валюталарни Қирғизистондаги жиноий шерикларидан олиб келган. Ўтказилган тезкор тадбир натижасида жами қалбаки 9400 АҚШ доллари ашёвий далил сифатида олинди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан ЖКнинг 176-моддаси 2-қисми "б,в" бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
77views0replies
0

Комментарии